Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш қаратилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Ибн Сино маҳалласи ва Гулистон овул фуқаролар йиғинида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.
Уларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев раислигида 2023 йилнинг 22 декабрида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидаги нутқи мазмун-моҳияти, Ватанпарварлик туйғуларини янада шакллантириш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликкалъа туман бўлинмаси раҳбари, тарғибот гуруҳи раҳбари А. Матниязова иштирокчиларга болалар тарбияси, болалар тарбиясида касб-ҳунарнинг роли, келажакда комил инсон бўлиб етишида кадрлар потенциалини кучайтириш, мамлакатимизда иқтисодиётни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан маълумотлар берди.
Туман ҳокими ўринбосари оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари А. Юлдашева мамлакатимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва имкониятлар, аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳиятини тушунтирди.