Талаба ёшлар партия ғояларига қизиқиш билдирди
Талаба ёшлар партия ғояларига қизиқиш билдирди

 

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши томонидан «Сафимиздаги ёшлар» лойиҳаси доирасида талабалар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Мақсад партия сафини билимли, ташкилотчи, фаол ва ватанпарвар ёшлар билан тўлдиришдир. Партиянинг сайловолди дастурида таълим соҳасини янада ривожлантириш, талабалар учун қулай шароитларни яратиш борасида долзарб масалалар ҳам илгари сурилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Бундан ташқари, партиянинг ғоявий мақсад ва вазифалари, сиёсий куч сифатида бугунги кундаги фаолияти, партия йиллар давомида етакчи сиёсий кучга айланганлиги, шу йиллар ичида сиёсий жараёнлардаги фаоллиги бўйича ҳам атрофлича маълумотлар берилди.

Тадбир давомида сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд 6 нафар ёшлар партия сафига қабул қилинди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш