Ўзбекистон ХДП Олтинсой туман кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати А. Орипов туман хотин-қизлар бўлими партия фаоллари билан биргаликда «Уйма-уй» лойиҳаси доирасида тумандаги «Тўхтамиш» маҳалласида бўлди.
Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиб, фуқароларнинг яшаш шароитлари ва муаммоларини ўрганди. Уй-жой шароити ночор, ижтимоий кўмакка муҳтож хонадонлардаги вазият билан танишди.
«Тўхтамиш» маҳалласида истиқомат қилувчи биринчи гуруҳ ногирони М.Чориева, А. Менгноров, Н. Баратованинг хонадонида бўлиб, муаммоли масалалар ўрганилди.
Шунингдек, ушбу фуқароларга ҳовли- жойларини обод қилишда тушунтириш ишлари олиб борилиб, айрим масалаларда кўмак берилиши маълум қилинди. Аниқланган муаммолар ечими юзасидан тегишли ташкилот мутасаддилари билан келишиб, депутатлик назорати ўрнатилди.