Шовот туманида соғлиқни сақлаш тизими қандай ишлаяпти? (видео)

 

ХДП фаолларидан иборат ишчи гуруҳ мазкур масалани ўрганди

Бугун кунда Шовот туманида 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 3 та оилавий шифокорлик пункти, 8 та оилавий поликлиника ва 8 та маҳалла тиббий пунктлари туманидаги 55 та маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига хизмат қилмоқда. Эътиборли жиҳати шундаки, улардаги хизмат сифатини ошириш, муассасаларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда таъмирлаш билан боғлиқ дастурлар амалиётга жорий этилган.

Ўзбекистон ХДПнинг 2023 йил 10 октябрдаги ижроия қўмитаси Хайъати қарорига мувофиқ Ўзбекистон ХДП Шовот туман кенгаши ходимлари, партия фаоллари, ишчи гуруҳи билан биргаликда туманидаги соғликни сақлаш тизими томонидан кўрсатилаётган барча турдаги тиббий хизматлар сифатини ўрганди.

 

Хусусан, оилавий шифокорлик пунктлари, оилавий поликлиникалар ва туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиникаларнинг амалга оширилаётган фаолияти ҳолати кўздан кечирилди. Шунингдек, олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокорлик пунктларида кадрлар сиёсатини амалга ошириш ва малакали мутахассислар билан бутлаш борасида кўрилган чора тадбирлар ижроси назоратга олинди. Аҳолининг профилактик тиббий кўриклари скрининг дастурлари ва профилактик хизматини амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан қилинажак ишлар хусусида режалар тузилди. Амалий чоралар кўриш бўйича масъуллар билан келишиб олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш