Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда
Юртимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий маданиятни ошириш ва инсон қадрини улуғлашга қаратилган туб ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг «Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда» лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилоят ҳамда Денов туман кенгашлари томонидан туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
Унда ногиронлиги бўлган болалар, кексалар ва аёлларнинг саломатлигига эътибор қаратилди. Тиббий кўрик жараёнида эҳтиёжманд аҳоли вакилларига қўйилган ташхисларга биноан муолажалар қилинди. Бепул дори-дармонлар берилди.