Ёшларнинг таклифлари олинмоқда
Ёшларнинг таклифлари олинмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши Ёшлар сектори томонидан Жиззах политехника институтида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамаси ўтказилди.

Талабалар билан учрашув чоғида Конституция Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, ушбу қонун қабул қилингач, сайлов тизимида қандай ўзгаришлари бўлиши назарда тутилаётганлиги юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Бу орқали ёшларнинг сиёсий билимларини ошириш билан бирга уларнинг таклифлари олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш