Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши томонидан Ш.Рашидов туманидаги 11-умумтаълим мактабида «Қонунчилик ёшлар нигоҳида» лойиҳаси асосида ҳуқуқий саводхонликни ошириш масалаларига қаратилган давра суҳбати ўтказилди. Унда асосан «Ўзбекистон-2030» стратегиясида белгилаб берилган йўналишлар бўйича суҳбат бўлди.
Тадбирда янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқ ўтказилган президентлик сайлови яна бир бор жамиятимизнинг сиёсий етуклиги, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларни халқимиз тўлиқ қўллаб-қувватлаганидан далолат бераётгани таъкидлаб ўтилди.
Учрашувда эътироф этилганидек, янгиланган конституциявий-ҳуқуқий шароитларда мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишларини такомиллаштириш ва амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш талаб этилмоқда.
Тадбир давомида партиянинг мақсад ва вазифалари тўғрисида ҳам тушунчалар бериб, ёшларни қизиқтирган саволларига жавоблар бериб ўтилди.