Оила мустаҳкамлиги – жамият мустаҳкамлиги
Ўзбекистон ХДП Асака туман кенгаши томонидан туман ФХДЁ бўлимида эрта никоҳ, ажримларнинг олдини олиш ва хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича давра суҳбати ташкил қилди.
Мулоқотда оила қураётган ёшлар билан суҳбатлашиб, оила жамиятнинг энг кучли бўғини эканлиги, бир-бирларини ҳурмат қилиб, тушуниб яшашса оилалар мустаҳкам бўлиши тўғрисида тушунчалар берилди.
Шунингдек, яқин қариндошлар ва эрта никоҳнинг салбий оқибатлари, бунинг натижасида қанча гўдаклар ногирон дунёга келаётгани мисоллар билан тушунтириб берилди.