Аёллар саломатлиги муҳофаза қилинмоқда
Ўзбекистон ХДП Пахтаобод туман кенгаши ва Республика соғлом авлод учун халқаро хайрия жамғармаси Андижон ҳудудий филиали билан ҳамкорликда «Муаззинбой» ва «Юқори» маҳалла фуқаролар йиғинида хотин-қизлар учун «Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда» лойиҳаси доирасида бепул тиббий кўрик ўтказилди.
Унда имконияти чекланган, якка ёлғиз ҳамда боқувчисини йўқотган 90 нафар аёлларга бепул дори-дармонлар, витаминлар ва кўзойнаклар тарқатилди.