Фуқароларнинг мурожаати кўриб чиқилди
Ўзбекистон ХДП Мирзачўл туман Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан "Янгидала" ҚФЙ ва "Мирзадала" ШФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларида бўлишиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар ва таклифлар кўриб чиқилди.
Жумладан, М.Темиров, Х.Рустамовалар моддий ёрдамга муҳтожлиги, Р.Терехова, Б.Боймановлар уй-жойини жорий таъмирлаш зарурлиги тўғрисида мурожаат қилишди.
Юқоридаги ўрганишлар бўйича, йўналишига қараб масъул ташкилотларга боғланган ҳолда масалалар ижобий ҳал этиладиган ва депутатлик сўрови юбориладиган бўлди.
Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят
Кенгаши матбуот хизмати