Аниқ режа бўлмас экан, натижа бўлмайди
Аниқ режа бўлмас экан, натижа бўлмайди

 

Жиззах вилоятининг Зарбдор ҳамда Зомин туманларида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармасига ҳомийлар ва саховатпеша инсонлар томонидан жами 316,5 млн. сўм маблағлари келиб тушган. Хуш, мазкур маблағлар нимага сарфланмоқда ва белгилаб берилган вазифалар ижроси қай даражада олиб борилмоқда?

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг депутатларидан иборат ишчи гуруҳ туманлардаги камбағалликни қисқартириш ҳамда ишсизликни камайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.

Жумладан, Зарбдор туманида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармасига ҳомийлар ва саховатпеша инсонлар томонидан келиб тушган 175,9 млн.сўм маблағлар ҳисобидан тумандаги 290 та эҳтиёжманд оилаларнинг кундалик эжтиёжи учун жами 63,0 млн сўмлик 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланган.

Туманда 22 та қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, ижтимоий аҳволи оғир бўлган қатламининг рўйхати тўлиқ шакиллантирилган. Туман бўйича эҳтиёжманд хонадонлар сони 1062 тани, уларнинг оила аъзолари сони 4545 нафарни ташкил этади.

Таъкидлаш керакки, тумандаги 50 та эхтиёжманд хонадонларининг ҳар бирига 20 сотихдан жами 10,0 гектар ер кооператив усулда ажратилган бўлиб, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 208,9 млн. сўм субсидия маблағлари тумандаги “Хоусе холд сервисе” МЧЖ ва “Супер стар голд” МЧЖга ўтказиб берилиб, озуқабоп экинлар экиш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари бугунги кунда 10 нафар эхтиёжманд оила вакиллари миллий хунармандчилик ва тикувчилик йўналиши бўйича ўқитилиб ва касбга йўналтирилган.

Шунингдек, тумандаги эҳтиёжманд оилалар билан “Зарбдор пилла” МЧЖ ўртасида шартномалар тузилган. Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси томонидан 80 та эхтиёжманд ва камбағал оилаларнинг мехнатга лаёқатли аъзоларини жамоатчилик асосида иш ҳаққи тўлаб бериш мақсадида рўйхатлари шакллантирилган.

Шу билан бирга, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари ҳисобидан қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари худудида ташкил этиладиган ҳар ҳил турдаги ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларига 501 нафар эхтиёжманд оилаларнинг ишсиз аъзоларига 751 минг сўмдан, жами 376,3 млн.сўм маблағ тўлаб берилмоқда.

Яна бир муҳим жиҳтдан бири шундаки, айни кунларда Зарбдор туманида эҳтиёжманд ҳамда ишсиз 71 нафар фуқароларнинг 41 нафарига енгил конструкцияли иссиқхона ва 82 нафарига суғориш воситаларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг жами 209,0 млн.сўмлик субсидиялари ажратилган.

Зомин туманида эҳтиёжманд хонадонлар 3159 та бўлиб, уларнинг оила аъзолари 15783 нафарни ташкил этади.

Турмуш шароити ва ижтимоий аҳволи оғир бўлган қатламнинг нафақа ва моддий ёрдам олувчи хонадонлар сони 2031 тани, уларда яшовчилар эса 9949 нафарни ташкил этиб, 887 та нафақа олмайдиган эхтиёжманд хонадонлар мавжуд уларда яшовчи оила аъзолари сони 4619 нафар. Қолаверса бугунги кунга қадар 4733 нафар мехнатга лаёқатли фуқаролардан 451 нафари жамоат ишларига, инвестиция дастуридаги қурилиш обьектларига ва янги лойиҳалардаги иш ўринларига жойлаштирилди. 1150 нафари ўзларининг шахсий тадбиркорлигини (уй-жой ва автотраспорт устачилиги, таксичилик, грузчик ва бошқалар) қайта йўлга қўйган бўлса, 1197 нафар фуқаролар ўз худудларидаги фермер хўжаликларида дала ишлари билан шуғилланиб, кунига ўртача 40 минг сўмдан 70 минг сўмгача даромад топмоқда.

Қолаверса, туман махаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисмидан 60 млн. сўм маблағ ажратилиб 1000 та эҳтиёжманд оилаларга 20 тонна картошка уруғи, 160 000 та помидор, бақлажон, қалампир кўчатлари хамда 6000 та мевали дарахт кўчатлари тарқатилган.

Бундан ташқари, “Бананзе трейд экспорт” фирмасидан 120 тонна картошка уруғи олиб келиниб, ташаббускор фермерларимиз ер майдонларидан 45 та эхтиёжманд оилаларга 1 гектардан ер ажратилган.

Бугинги кунга қадар тумандаги эҳтиёжманд оилалар билан “Зомин асл ипак толаси” МЧЖ ўртасида шартномалар тузилган. Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси томонидан 79 та эхтиёжманд ва камбағал оилаларнинг мехнатга лаёқатли аъзоларини жамоатчилик асосида иш ҳаққи тўлаб бериш мақсадида рўйхатлари шакллантирилган.

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари ҳисобидан қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида ташкил этиладиган ҳар хил турдаги ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларига 704 нафар эҳтиёжманд оилаларнинг ишсиз аъзоларига 751 минг сўмдан, жами 537,7 млн. сўм маблағ тўлаб берилмоқда.

Шунингдек, ҳозирги кунда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси 56 нафар ишсиз фуқароларга 16,7 млн. сўм ишсизлик нафақаси тайинланган.

Туманда эҳтиёжманд ҳамда ишсиз 138 нафар фуқароларнинг 23 нафарига енгил конструкцияли иссиқхона, 33 нафарига суғориш воситалари ҳамда уруғлик (картошка) ва кўчат сотиб олиш учун 82 нафар фуқарога Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг жами 152,8 млн. сўмлик субсидиялари ажратилган.

Ўрганиш давомида туманда камбағалликни қисқартириш ва ишсизликни камайтириш бўйича қилинаётган ишлардаги камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар берилди.

Хусусан, норасмий ишларда ишлайдиган ишчиларнинг ҳисобини юритиш бўйича дастур ва фермер хўжаликлари ишчиларини қонуний рўйхатга олиш, ҳисоб механизмини ишлаб чиқиш лозим.

Тумандаги “Ёшлик” МФЙ ҳудудидаги "Ўзпахтасаноат" АЖга қарашли "ЖИЗЗАХ БАРАКА ЧЕВАРЛАРИ" МЧЖ томонидан 500 дона тикув машинаси билан мавжуд муаммоси бартараф этилса, тез фурсатда 500 нафар ёшлар ва хотин-қизлар доимий иш билан таъминланади.

Шу билан бирга, айни кунларда 670 нафар меҳнатга лаёқатли фуқаролар ўз хонадонида оилавий бизнесини йўлга қўйиш истагини билдирган. Жумладан, 230 нафар фуқаролар иссиқхона, 145 нафари чорва боқиш, 85 нафари паррандачилик, 68 нафари тикувчилик ва 142 нафари бошқа соҳаларда иш бошламоқчи.

Бу борада “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида тижорат банкларига 12 млрд. сўмлик имтиёзли кредитларга талабномалар берилган. Кредит ресурси ажратилса, мазкур оилаларда тадбикрорлик йўлга қўйилади ҳамда қўшимча даромад манбаи пайдо бўлади.

Ўрганишлар давомида аниқланган масалалар юзасидан партия депутатлик гуруҳининг йиғилиши ўтказилди ва тегишли қарор қабул қилинди. Ушбу масалалалар атрофлича таҳлил этилиб, халқ депутатлари туман Кенгашларининг навбатдаги сессияларига киритиш белгиланди.

Бундан ташқари, мазкур йўналишдаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни ҳал этиш учун қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.


Муқаддас Ўразалиева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш