Паркент тумани “Толбулоқ” маҳалласида фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар юзасидан халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати М. Низомиддинов, туман ҳокимлиги масъуллари ҳамда “маҳалла еттилиги” иштирокида кўп қаватли уйлар ва ҳудуддаги инфратузилма ҳолати жойига чиқиб ўрганилди.
Ўрганиш давомида дренаж тизими, кўп қаватли уйлар ертўлаларининг тозалиги, ҳудудни ободонлаштириш ишлари, ичимлик ва оқова сув тармоқларининг ҳолати кўриб чиқилди.
Аниқланган камчилик ва муаммолар юзасидан масъул ташкилотларга тегишли топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси устидан жамоатчилик ва депутатлик назорати ўрнатилди.
Шунингдек, белгиланган вазифаларни жорий ой якунига қадар амалга ошириш ҳамда бажарилган ишлар натижасини қайта ўрганиш бўйича маҳалла фаоллари билан келишиб олинди.