Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи ташаббуси билан Чимбой туманида «Ҳоким ва депутат қабули» ташкил этилди.
Туман ҳокими ва депутатлар маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудуд аҳолисининг турмуш даражасини ошириш ва таклифларини ўрганиш, муаммоларига ечим топиш, бандлигини таъминлаш мақсадида уларнинг таклиф ва муаммоларини тинглади.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, банк хизматлари, соғлиқни сақлаш, бандлик, ер ажратиш, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид 74 та мурожаат тингланди.
Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди, кўпчилигига шу жойнинг ўзида ечим топилди ва вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишли ташкилотлар ёрдамида ижросини таъминлашга қаратилди.