ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши томонидан “Сиёсатдаги аёл” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Ўзбекистон ХДП Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалиётга татбиқ этишда партия сафидаги хотин-қизлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш, юксак сиёсий билим ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган хотин-қизларни аниқлаш, истеъдод ва қобилиятларини рўёбга чиқариш, рағбатлантириш, уларни партия тизимига жалб этиш, давлат органлари ва ҳокимликлар тизимида турли лавозимларга, жумладан, депутатлик лавозимларига захирани шакллантириш мақсадида ташкил этган кўрик-танловнинг Жиззах вилоят босқичида туман ва шаҳарлар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 13 нафар йиғилган фаол хотин-қизлар иштирок этди.
Иштирокчилар ҳар бир шартлар бўйича ўзларининг билим ва маҳоратларини намоён этдилар. Ғолиб ва фаол иштирокчилар партия томонидан диплом, эсдалик совғалар билан тақдирланди.